Қатарда ўтган футбол бўйича 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Япония ёшлар терма жамоаси Ўзбекистон устидан ғалаба қозонди — 1:0.
Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мураббийи Тимур Кападзе Японияга қарши финал ҳақида гапириб, жамоаларни «бир-бирига муносиб рақиб» деб атади. Унинг айтишича, ўйин учун тайёрланган режа бор. Кападзе, шунингдек, 3 легионернинг ўйинда қатнашмаслигига ҳам тўхталди.
Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мураббийи Тимур Кападзе Осиё кубогида Индонезияга қарши баҳсдан олдин йигитларга концентрацияни йўқотмаслик ва босимларга аҳамият бермасликни тушунтирган. «Мақсадимиздан кечмаймиз», — деди у. Кападзе шогирдлари 3 май куни финалда Япония билан ўйнайди.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияни мағлуб этиб, тарихда илк бор Олимпия ўйинларига йўлланма олди.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Саудия Арабистонини мағлуб этиб, U-23 Осиё кубоги ярим финалига чиқди (статистика, видео, фото).
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-23 Осиё кубоги гуруҳ босқичи 3-турида Вьетнамни мағлуб этиб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. Жамоа чорак финалда Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради (видео, фото).
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-23 Осиё кубоги гуруҳ босқичининг илк учрашувида Малайзияни мағлуб этди (статистика, видео, фото).
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг